Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том 4-нөмір (2026) · 137-147-беттер
ТЕМИР ТАНҚИСЛИК КАМҚОНЛИГИ БИЛАН ХАСТАЛАНГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИДА ҲАЁТ СИФАТИ ВА ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК
Эрматов, Низом, Насирдинов, Мавлонжон
Аңдатпа
Темир танқислик камқонлиги (ТТК) мактаб ёшидаги болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади ТТК билан хасталанган ўқувчиларда ҳаёт сифати ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни баҳолашдан иборат бўлди.Тадқиқот 2025 йилда кўндаланг (cross-sectional) усулда ўтказилди. Унда 8–18 ёшли 850 нафар ўқувчи иштирок этди. Асосий гуруҳга ТТК аниқланган 400 нафар бола, назорат гуруҳига эса 450 нафар соғлом ўқувчи киритилди. Ҳаёт сифати PedsQL 4.0 Generic Core Scales сўровномаси ёрдамида баҳоланди ва олинган маълумотларга статистик ишлов берилди.Натижаларга кўра, ТТК билан хасталанган болаларда ҳаёт сифати кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан ишончли даражада паст бўлди. Жисмоний фаолият индекси 65,8 ва 87,4 баллни, эмоционал ҳолат 69,2 ва 77,8 баллни, ижтимоий фаоллик 72,1 ва 86,5 баллни, мактаб фаолияти кўрсаткичлари эса 58,6 ва 78,5 баллни ташкил қилди (p<0,001). Умумий ҳаёт сифати индекси асосий гуруҳда 68,3 балл, назорат гуруҳида эса 82,6 баллга тенг бўлди. Ҳаёт сифати пасайиши жисмоний ривожланишнинг секинлашиши, тез чарчаш, диққат ва хотиранинг сусайиши билан боғлиқлиги аниқланди.Хулоса. Темир танқислик камқонлиги болаларнинг ҳаёт сифати, жисмоний ривожланиши ва таълим фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, жисмоний фаоллик ва мактабдаги фаолият кўрсаткичлари сезиларли даражада пасаяди. Олинган натижалар ТТКни эрта аниқлаш, профилактика тадбирларини кучайтириш ва болалар орасида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш зарурлигини кўрсатади.
темир танқислик камқонлигимактаб ўқувчилариҳаёт сифатиPedsQL 4.0жисмоний ривожланиш
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.