Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том 3-нөмір (2026) · 724-731-беттер
БОЛАЛАРДАГИ ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИНИНГ БУЗИЛИШИ
Атаходжиева, Хуршида, Магзумов, Хамидулло, Ниязова, Тожигул, Тухтапулатова, Мушарраф
Аңдатпа
Ушбу тадқиқотда 5 ёшгача бўлган болаларда паразитар инфекциялар тарқалиши, клиник белгилари ва ичак микробиотаси ҳолати ўрганилди. Болаларнинг асосий шикоятлари қоринда ҳуружсимон оғриқ, иштаҳа пастлиги, уйқу бузилиши, перианал соҳада қичишиш, аллергик тошмалар, диспептик ҳолатлар ва невротик белгилар билан намоён бўлди. Копроовоскопия натижаларига кўра, текширилган болаларнинг 73,0% да паразитар инфекциялар аниқланди. Энг кўп учраган шакллар — моно энтеробиоз (32,0%) ва энтеробиоз + лямблиоз микст инфекцияси (23,0%) бўлди. Ичак микробиотаси таҳлили паразитар инвазиялар фонида дисбиотик ўзгаришлар ривожланишини кўрсатди. Хусусан, фойдали микрофлора вакиллари — бифидобактериялар ва лактобактериялар миқдори камайган, аксинча шартли патоген микроорганизмлар (Enterobacteriaceae, Escherichia coli, Klebsiella spp.) кўпайган. Айниқса микст инфекцияларда ушбу ўзгаришлар янада яққол намоён бўлди. Олинган натижалар паразитар инфекциялар ичак микробиоценозига салбий таъсир кўрсатиб, дисбиоз ривожланишига олиб келишини тасдиқлайди. Бу эса касалликнинг клиник кечиши ва оғирлигини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади. Шунингдек, паразитар касалликларни даволашда комплекс ёндашув, яъни антигельминт терапия билан бир қаторда ичак микробиотасини тиклаш муҳим аҳамиятга эга.
паразитар инфекцияларэнтеробиозлямблиозичак микробиотасидисбиоз
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.