Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 2 № 3 (2026) · Саҳифаҳои 989-995
STAPHYLOCOCCUS AUREUS ШТАММЛАРИНИНГ АНТИБАКТЕРИАЛ ДОРИЛАРГА НИСБАТАН СЕЗГИРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Муродова, Ижобатҳон
Аннотатсия
Ушбу мақолада Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бактериология лабораториясида 2026 йил март ойида клиник намуналар асосида ажратилган Staphylococcus aureus штаммларининг антибиотикларга сезгирлиги диск-диффузион метод (ДДМ) ёрдамида баҳоланди. Жами 1785 та клиник намунадан 928 та Staphylococcus spp. ажратилди, шундан 645 таси S. aureus изолатларини ташкил қилди. Изолятларнинг рифампицин, цефокситин, линезолид, гентамицин, ципрофлоксацин ва эритромицинга нисбатан сезгирлиги ўрганилди. Натижалар MRSA ва MSSA штаммларида антибиотикларга резистентлик даражасида сезиларли фарқ мавжудлигини кўрсатди
Staphylococcus aureusMRSAMSSAантибиотик сезгирликдиск-диффузион метод
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.