Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-jild 3-son (2026) · 1012-1019-betlar
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПАРЕНТЕРАЛ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Неъматова, Нигора, Абдукахарова, Муаттархон, Худойқулов, Жонибек
Annotatsiya
ОИВ инфекциясининг парентерал йўл билан юқиши вирус тарқалишининг муҳим механизмларидан бири ҳисобланади, айниқса аҳоли зичлиги ва миграция даражаси юқори бўлган шаҳар ҳудудларида. Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг йирик мегаполиси сифатида парентерал ОИВ инфекциясининг ўзига хос эпидемиологик хусусиятларига эга бўлиб, бу ҳолат ижтимоий-демографик ва хулқ-атвор омиллари билан белгиланади. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент шаҳрида парентерал ОИВ инфекциясининг эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ва унинг тарқалишига таъсир этувчи асосий хавф омилларини аниқлашдан иборат. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, Тошкент шаҳрида парентерал юқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асосан инъекцион гиёҳвандлик ва хавф гуруҳларининг мавжудлиги билан боғлиқ. Мазкур мақолада Тошкент шаҳрида парентерал механизм орқали юқувчи ОИВ инфекциясининг эпидемиологик хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг мақсади парентерал юқиш билан боғлиқ ҳолатларнинг тарқалиш хусусиятларини ўрганиш ва асосий хавф омилларини аниқлашдан иборат. Тадқиқот ретроспектив таҳлил усулида амалга оширилиб, расмий статистик маълумотлар, юқиш йўллари ва хавф гуруҳлари кесимида баҳоланди.
ОИВ-инфекцияпарентерал юқиш механизмиэпидемиологик хусусиятларкасалланиш кўрсаткичитиббий муолажа орқали
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.