Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том 3-сан (2026) · 1062-1071-беттер
ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИ РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАРИДА АУТОЛОГИК ПЛАЗМАНИНГ КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ (адабиётлар шарҳи)
Рустамова, Шаҳло
Аннотация
Дунё бўйича ўткир респиратор инфекциялар, жумладан пневмония ва бронхиолит юқумли касалликлар натижасидаги госпитализация ва ўлим ҳолатларининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Тромбоцитларга бой аутологик плазма тиббиётда юқори даражадаги ўсиш омиллари ва цитокинлар туфайли кенг қўлланилади, аммо унинг пульмонологияда инфекцион патологияларда ишлатилиши етарли даражада ўрганилмаган. Замонавий маълумотлар аутологик плазманинг ўткир респиратор инфекцияларда қўлланилишининг биологик асосланганлигини, бу эса унинг комбинацияланган антимикроб таъсирига таянишини кўрсатди. Нафас йўллари юқумли яллиғланиш касалликларида аутологик плазманинг самарадорлиги, оптимал дозалаш режими ва юбориш усулини аниқлаш учун рандомизацияланган назорат қилинадиган тадқиқотлар талаб этилади.
Тромбоцитларга бой плазмареспиратор инфекцияларпневмонияантимикроб фаоллик
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.