Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 2 № 3 (2026) · Саҳифаҳои 1078-1084
ГЕПАТИТ А БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БОЛАДА ЭКЗОГЕН ПИГМЕНТЛАР ТАЪСИРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИОЛОГИК СУЮҚЛИКЛАР ДИСКОЛОРАЦИЯСИ (КЛИНИК ҲОЛАТ)
Ташпулатова, Шахноза, Юлдашев, Абдухалил, Музаффарова, Нигина, Абдиева, Меҳринисо
Аннотатсия
Ушбу мақолада 11 ёшли беморда ўткир вирусли гепатит А сариқлик шакли, ўртача оғир кечиши клиник, лаборатор ва серологик текширувлар асосида тасдиқланган ҳолат баён этилди. Беморда анти-HAV IgM мусбатлиги, АЛТ ва АСТ ферментлари ошиши, ҳамда гипербилирубинемия кузатилган. Касалликнинг эпидемиологик анамнези оилавий контактлар орқали юқиш эҳтимолини кўрсатди. Базисли терапия (парҳез, ярим ётоқ режими, суюқлик) фонида бемор ҳолати динамикада барқарор бўлган. Касалхонада даволанишнинг 2-кунида беморда пешоб, тери ва қон зардобининг яшил-сарғимтир тусга кириши кузатилган. Анамнезда “киви” сақловчи ичимлик истеъмоли қайд этилган. Мазкур ҳолат экзоген пигментлар таъсири ва жигарнинг детоксикацион функцияси бузилиши билан боғлиқ псевдохромия (pseudochromia) сифатида баҳоланди.
ўткир вирусли гепатит Апсевдохромияэкзоген пигментларбилирубинжигар детоксикацияси
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.