Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том 3-нөмір (2026) · 1093-1102-беттер
БОЛАЛАРДА ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИДАГИ ЎТКИР ДИАРЕЯЛАРДА INF-α КЎРСАТКИЧЛАРИ.
Туйчиев Л.Н, Муминова М.Т, Икромов У.Э, Сидикова М. Ж
Аңдатпа
Мақолада ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диареялар кечишида IFN-α кўрсаткичларининг хусусиятлари ўрганилган. Тадқиқотнинг мақсади интерферон-α даражаси, касалликнинг клиник оғирлиги ва сувсизланиш даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат. Тадқиқотга ОИВ-инфекцияли ўткир диарея билан касалланган болалар, ОИВ-инфекцияси бўлмаган ўткир диареяли болалар ҳамда ОИВ-инфекцияли, аммо диарея синдроми кузатилмаган болалар киритилди. IFN-α миқдори иммунофермент таҳлил усули орқали аниқланди. Натижалар ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диареялар кўпроқ оғир кечиши, сувсизланишнинг кучайиши ва интерферон жавобида ўзгаришлар билан намоён бўлишини кўрсатди. IFN-α даражаси диарея оғирлиги, ич кетиш сони, касаллик давомийлиги ва сувсизланиш даражаси билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Олинган маълумотлар IFN-α кўрсаткичини ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диарея оғирлигини ва прогнозини баҳолашда қўшимча иммунологик маркер сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатади.
ОИВ-инфекцияболаларўткир диареяIFN-αинтерферон-α
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.