Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том 4-нөмір (2026) · 234-239-беттер
ИССИҚЛИК ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДА ЎПКАДАГИ АТЕЛЕКТАЗЛАРНИНГ МОРФОГЕНЕЗИ (ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТ)
Жуманазаров, Дастонбек, Каримов, Расулбек, Султанов, Бектемур
Аңдатпа
Бугунги кунда ўпканинг турли физик омиллар, жумладан юқори ҳарорат ва иссиқлик таъсирида шикастланиши клиник тиббиёт ҳамда экспериментал морфологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Иссиқлик омилининг нафас йўллари ва ўпка паренхимасига таъсири натижасида альвеоляр-капилляр тўсиқнинг шикастланиши, микроциркуляция бузилишлари, интерстициал ва альвеоляр шиш, яллиғланиш реакциялари ҳамда ўпка тўқимасининг ҳаволилиги пасайиши кузатилиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар ўпканинг газ алмашинув фаолиятини издан чиқариб, нафас етишмовчилигининг ривожланиши учун морфологик асос яратади. Иссиқлик таъсирида ўпкада юзага келадиган муҳим патологик ҳолатлардан бири ателектазлар ҳисобланади. Атeлектаз альвеолаларнинг ҳавосизланиши ва ўпка паренхимасининг қисман ёки тўлиқ коллапси билан тавсифланиб, нафас юзасининг камайишига, вентиляция-перфузия муносабатларининг бузилишига ва тўқима гипоксиясининг кучайишига олиб келади. Иссиқлик таъсирида ривожланадиган ателектазларнинг шаклланишида бронхиолалар ўтказувчанлигининг бузилиши, альвеолалар девори ва эпителийсининг шикастланиши, сурфактант тизими фаолиятининг пасайиши, ўпка тўқимасида шиш ва микроциркулятор ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этади.
Иссиқлик
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.