Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии 12-tom 7-san (2025) · 201-206-betler
ОРОЛ БЎЙИ ХУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН АВТОМОБИЛ ТРАВМАЛАРИ БАЪЗИ ЖИҲАТЛАРИНИНГ СУД-ТИББИЙ ТАҲЛИЛИ
Мавлянов С.Н., Жапбарбергенова К.Р., Мустафаева Г.К.
Annotaciya
Мақолада автотравмалар юзасидан ўтказилган 272 та суд-тиббий экспертиза материаллари асосида автотравмаларга сабаб бўлаётган омилларнинг суд-тиббий тахлили натижалари келтирилган. Шунингдек, автотравмаларнинг айрим омилларига доир замонавий адабиётлар маълумотлари мухокама қилинган. Натижаларга кўра барча автотравмаларнинг 55%и 19-49 ёш орасидагиларда кузатилган. Автотравмаларнинг 36%и йилнинг ёз фаслида рўй берган бўлиб, хафтанинг душанба (24,8%) ва пайшанба (19,9%) кунлари энг кўп кузатилган. Мақолада автотравмалар йил фаслларига, жабрланувчиларнинг ёш гурухларига, хафта кунлари ва куннинг маълум вақтлари кабиларга боғлиқлиги таъкидланади. Автотравмалар сонини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда суд тиббий экспертиза маълумотларига ҳам эътибор қаратиш зарурлиги эслатилган.
транспорт травмалари, автотравмалар тавсилоти, тан жароҳатлари, автотравмалар суд-тиббий эксперизаси, йўл-транспорт ҳодисалари, хос жароҳатлар.
Metadata derekkózi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex tolıq mátindi saqlamaydı, derekkózge silteme beredi.