Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии 12-том 7-нөмір (2025) · 239-244-беттер
СОҒЛОМ КАЛАМУШЛАР ЎПКАСИДАГИ ГИСТОАРХИТЕКТОНИКА ВА МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ КОРРЕЛЯЦИОН ТАҲЛИЛИ
Сапаева Ш.А.
Аңдатпа
Ушбу тадқиқот назорат гуруҳидаги каламушлар ўпка тўқимасининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини аниқлашга қаратилди. Мақсад — нормал гистоархитектоник тузилиш ва меъёрий параметрларни белгилаш. Натижаларга кўра, бронхиолалар, альвеолар йўллар, альвеолалар ва межальвеоляр тўсиқлар нормал шакл ва ўлчамда бўлиб, патологик ўзгаришлар аниқланмади. Корреляцион таҳлил айрим кўрсаткичлар ўртасида тўғридан-тўғри ва тескари боғлиқликларни аниқлади. Хулоса қилиб айтганда, олинган маълумотлар назорат гуруҳидаги ўпка тўқимасининг нормал морфология ва морфометриясини тавсифлаб, кейинги тажриба гуруҳларидаги патоморфологик ўзгаришларни объектив баҳолаш учун ишончли меъёрий база сифатида хизмат қилади.
ўпка тўқимаси, морфология, морфометрия, назорат гуруҳи, альвеолоцит, сурфактант.
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.