Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Том 14 № 9 (2025) · с. 16-22
БУРУН ВА БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҚЛАРИ ҚЎШМА ЖАРОҲАТЛАРИДА ИММУНОФЕРМЕНТ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ
Бакиева Ш.Х., Боймурадов Ш.А., Джураев Ж.А., Каримбердиев Б.И.
Аннотация
Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатлари юз-жағ ва бош мия жароҳатлари билан бирга келганда иммунофермент текширувлар ўтқазилди. Бу тадқиқот 250 нафар беморни ўз ичига қамраб олди ва 3 та гуруҳга ажратиб текширилди. Иммун тизими бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари шикастланишида марказий аҳамият касб этади. Шикастланиш натижасида ҳимоя функциялари пасайади, яллиғланиш медиаторлари, интерлейкинлар ва С-реактив оқсил (CRP) фаоллиги кўтарилади. Бу ўзгаришлар мукоцилиар клиренснинг секинлашиши, маҳаллий IgA қийматларининг ўзгариши, ҳамда эпителий барьерининг бузилиши билан боғлиқ.
Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари, IgA, мукоцилиар клиренс, яллиғланиш медиаторлари, С-реактив оқсил.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.