Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 14 № 9 (2025) · Саҳифаҳои 295-298
ЮҚОРИ ЖАҒ ТОРЛИГИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ДИАГНОСТИКАСИ
Рабиева М.Ш.
Аннотатсия
Юқори жағ (maxilla) торлиги юз-жағ соҳасидаги анатомик ва функсионал бузилишлардан бири бўлиб, у нафас олиш, овқатни чайнаш, нутқ ва умумий фациал симметрияга салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳолат кўпинча туғма ёки эрта болаликда орттирилган омиллар таъсирида ривожланади, жумладан: назофарингеал обструкция, сўриш одатлари. Морфологик жиҳатдан юқори жағ торлиги кўп ҳолларда юқори танглайнинг юқорироқда жойлашганлиги, arcus alveolarisнинг қисқариши ва равоқ формасининг ўзгариши билан намоён бўлади. Юқори жағнинг торлиги нафас олиш функциясининг бузилиши, турли окклюзион муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолларда пастки жағнинг орқага силжиши, аниқ гапириш қийинчиликлари кузатилиши мумкин.
юқори жағ торлиги, овқатни чайнаш, фациал симметрия, назофарингеал обструкция, юқори танглай, пастки жағ.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.