Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 15 № 10 (2025) · Саҳифаҳои 34-39
COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА СБКНИНГ ПРОФИЛАКТИКА ЧОРАЛАРИ
Ахмедова Н.Ш., Бадридинова Б.К., Хаттабов М.Х.
Аннотатсия
Мақолада COVID-19 инфекциясини ўтказган беморларда нефропатияларнинг ташхислаш, профилактика ва реабилитация хусусиятлари ўрганилган. Тадқиқотга COVID-19 инфекцияси бўйича стационарда даволанган 249 нафар бемор жалб этилди. Буйрак фаолияти (креатинин, мочевина, цистатин С, микроальбуминурия) кўрсаткичлари инфекциядан кейинги 6, 12, 18 ва 24 ойларда таҳлил қилинди. Тадқиқот натижасида беморларнинг 55,4 % ида альбуминурия аниқланди, айниқса коморбид ҳолатлар — артериал гипертония, 2-тур қандли диабет ва семизлик фонда юқори даражада кузатилди. Постковид нефропатия хавфини оширадиган асосий омиллар аниқланди ва индивидуал профилактика тизими — лаборатория скрининги, нефропротектор парҳези, жисмоний фаоллик ва муддатидаги мониторинг таклиф этилди. Олинган натижалар COVID-19дан кейин сурункали буйрак касалликлари ривожланишининг олдини олишда эрта диагностика ва реабилитациянинг аҳамияти катта эканлигини тасдиқлайди.
СБК, COVID-19, нефропатия, артериал гипертензия, хавф омиллари
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.