Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 15 № 10 (2025) · Саҳифаҳои 349-355
ЎПКА АРТЕРИЯСИ ТРОМБОЭМБОЛИЯСИНИ ЁШГА ДОИР ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ТОМИРЛАРДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Курбонов Ж.Б., Мамажонов Б.С.
Аннотатсия
Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда ривожланган ўпка артерияси тромбоэмболиясининг патоморфологик асосларида, ўпка тўқимаси ва юрак тўқимасида, тўсатдан гемодинамик бузилишлар сабабли юзага келадиган ўткир коллаптоид ўзгаришлар ривожланади. Бу жараён эмболни катталигига ва беморларни контситуционал жиҳатлари ва жинсига боғлиқ ҳолда юзага келади. Йирик 0,5 см ва ундан катта бўлган диаметрдаги тромбларни томир ичида обтурацияси, ўртача 3-5 дақиқа ичида пульмокоронар рефлексни юзага келишини стимуллаши орқали ўнг қоринчага кескин функционал зўриқишни тушиши майда калибрли артериолаларни қисқаришига ва босимни ошиб кетишига олиб келади.
Тромбоэмболия, морфология, ўпка патоморфологияси.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.