Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 17 № 12 (2026) · Саҳифаҳои 67-71
КИМЁВИЙ ҚАРАМЛИК БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА НАФАС ТИЗИМИ БУЗИЛИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ РЕАБИЛИТАЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ АҲАМИЯТИ
Тураев Б.Т.
Аннотатсия
Замонавий илмий маълумотлар кимёвий қарамлик билан оғриган беморларда нафас тизими бузилишлари патогенезида марказий ва периферик нафас бошқарув механизмлари дисфункцияси, яллиғланиш жараёнлари ҳамда гипоксияга боғлиқ метаболик ўзгаришлар муҳим ўрин тутишини кўрсатади. Психоактив моддаларнинг узоқ муддатли таъсири ўпка вентиляцияси, газ алмашинуви ва нафас мушаклари фаолиятининг пасайишига олиб келиб, реабилитация жараёни самарадорлигини чеклайди.Комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тизимида нафас функциясини баҳолаш ва мақсадли коррекция қилиш клиник аҳамиятга эга ҳисобланади. Нафас гимнастикаси, физиотерапевтик усуллар ҳамда индивидуаллаштирилган реабилитация дастурларини қўллаш ўпка функцияларини яхшилаш, гипоксия даражасини камайтириш ва беморларнинг жисмоний ҳамда функционал ҳолатини тиклашга хизмат қилади. Олинган натижалар кимёвий қарамлик билан оғриган беморларда реабилитация самарадорлигини оширишда нафас тизими бузилишларини эрта аниқлаш ва комплекс даволаш патогенетик жиҳатдан асосли эканлигини тасдиқлайди.
кимёвий қарамлик, нафас тизими бузилишлари, реабилитация, гипоксия, нафас гимнастикаси, физиотерапия.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.