Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Volume 17 Issue 12 (2026) · pp. 100-103
ЮИК БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА АРИТМИЯЛАРИНИНГ КОРОНАР АРТЕРИЯЛАР АНОМАЛ ЧИҚИШЛАРИ ФОНИДА УЧРАШИНИ БАҲОЛАШ
Хасанжанова Ф.О., Ёрбулов Л.С.
Abstract
Коронар артериялар аномалиялари (КАА) юрак қон томирларининг туғма хусусиятлари бўлиб, тож артерияларнинг ноодатий чиқиши ёки тармоқланиши билан тавсифланади. Улар симптомсиз кечиши ёки экстремал шароитларда, масалан, ҳаддан ташқари зўриқишларда юрак қон таъминотининг бузилиши билан намоён бўлиши мумкин. КАА ёш/ўрта ёшдаги шахсларда миокард инфаркти ва тўсатдан юрак ўлимининг (ТЮЎ) сабабларидан бири ҳисобланади ва кўкрак оғриғи билан оғриган беморларнинг 1,5% - 16% да ҳаётлигида коронар ангиография (КАГ) ёрдамида аниқланади. Ушбу илмий ишда КАА фонида ЮИК билан оғриган беморларда юрак ритмининг қоринча бузилишларининг учраши ўрганилди. Тадқиқотга коронар артерияларнинг аномал чиқиши фонида ЮИК билан оғриган 81 нафар бемор киритилди. Беморларнинг ўртача ёши 43,8 ёш (19 ёшдан 60 ёшгача), улардан 50 нафари (61,7%) эркаклар, 31 нафари (38,3%) аёллар эди. 3 (0,03%) беморда аортадан аномал чиқувчи ўнг коронар артерия (АЧЎКА) аниқланди. Индивидуал танланган дозаларда β-адреноблокаторлар билан даволаш АЧЎКА билан оғриган беморларда қоринчалар ритми бузилишини назорат қилиш имконини беради.
коронар артериялар аномалияси, ЮИК, КАГ, аорта ва бошқалар.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.