Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии 17-том 12-сан (2026) · 159-165-беттер
COVID-19 ВА ТУБЕРКУЛЁЗ ЎРТАСИДАГИ БИОЛОГИК, КЛИНИК ВА ИЖТИМОИЙ БОҒЛИҚЛИКЛАР
Ходжаева М.И., Каюмова С.С.
Аннотация
COVID-19 пандемияси дунё миқёсида соғлиқни сақлаш тизимига жиддий таъсир кўрсатиб, туберкулёз (ТБ) каби бошқа юқумли касалликларни аниқлаш, даволаш ва назорат қилиш жараёнларида ҳам сезиларли қийинчиликларни келтириб чиқарди. Ушбу мақолада COVID-19 ва туберкулёз ўртасидаги эпидемиологик, клиник ва иммунологик ўзаро таъсирлар таҳлил қилинган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва халқаро илмий манбалар маълумотларига таянилган ҳолда, пандемия даврида туберкулёз хизматлари фаолиятининг қисқариши, ташхис қўйиш ҳолатларининг камайиши, профилактик чора-тадбирларнинг чекланиши ва ресурсларнинг қайта тақсимланиши ёритилган. Шунингдек, COVID-19 ва туберкулёз коинфекциясининг клиник кечиши, ўлим хавфи, иммун жавоб механизмлари ҳамда даволаш натижаларига таъсири муҳокама қилинган. Мақолада пандемия шароитида туберкулёзга қарши хизматларни сақлаб қолиш, телетиббиёт ва инновацион диагностик ёндашувларни жорий этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланган.
COVID-19, SARS-CoV-2, Coronaviridae, SARS-CoV-1, MERS-CoV, ACE2.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.