Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии 17-том 12-сан (2026) · 211-216-беттер
ТАЖРИБАДА ЙИРИНГЛИ-ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИДА ТИМУСНИНГ ОРГАНОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИ ТАВСИФИ
Сапаев З.Т.
Аннотация
Тадқиқотнинг мақсади тажрибада йирингли-яллиғланиш жараёни ва уни чақирган микроорганизмларнинг таъсирини қиёсий ўрганиш бўлди. Натижаларга кўра, кузатув даври динамикасида барча кўрсаткичларда ишонарли даражадаги ўзгаришлар аниқланмади, ўзгаришлар тенденцияси ва йўналиши бир хил бўлгани ҳолда ўзгаришлар интенсивлиги назорат гуруҳида юқори бўлди. Назорат ва асосий гуруҳларда фарқлар фоизи мос равишда тимуснинг узунлиги бўйича 1,46% ва 0,33%, тимуснинг кенглиги бўйича 1,78% ва 0,67% ни, тимуснинг қалинлиги бўйича эса 2,69% ва 1,09% ни ташкил этди. Бу ҳолат тимусга ташқи таъсир натижасида унинг органометрик параметридаги ёшга мос ўзгаришлар сустлашганини кўрсатди.
тимус, йирингли-яллиғланиш жараён, тимус органолептик кўрсаткичлари, экспериментал тадқиқотлар.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.