Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 18 № 13 (2026) · Саҳифаҳои 26-28
COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОНАЛАРДАН ТУҒИЛГАН ЭРТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА УМУРТҚА ПОҒОНАСИНИНГ АНТРОПОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Туйчиева Ф.Г., Муродов А.Х.
Аннотатсия
Ушбу илмий тадқиқот COVID-19 инфекциясини бошидан кечирган оналардан туғилган эрта ёшдаги болаларда умуртқа поғонасининг антропометрик параметрлари ўрганилди. Тадқиқот мақсади COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган болаларда умуртқа поғонасининг морфометрик кўрсаткичларини соғлом оналардан туғилган болалар болалар кўрсаткичи билан қиёсий таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқотда 0–3 ёшли болалар иштирок этди. Асосий гуруҳга ҳомиладорлик даврида COVID-19 билан касалланган оналардан туғилган болалар, назорат гуруҳига эса соғлом оналардан туғилган болалар киритилди. Антропометрия, морфометрия ва статистик таҳлил усуллари қўлланилди. Олинган натижалар умуртқа поғонасининг айрим параметрларида фарқлар мавжудлигини кўрсатди. Бу эса COVID-19 инфекциясининг ҳомила ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатади.
COVID-19, болалар анатомияси, умуртқа поғонаси, антропометрия, морфометрия.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.