Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Том 19 № 14 (2026) · с. 122-126
ЧАҚАЛОҚЛАРДАГИ АТЕЛЕКТАТИК ПНЕВМОПАТИЯНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ, ПАТОМОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ ВА ХАВФ ОМИЛЛАРИ
Мавлянов С.Н., Кайпназарова С.Т., Уббиниязов Ж.Ж., Нурумбетова М.М.
Аннотация
Мақолада оролбўйи ҳудудида янги туғилган чақалоқларда кузатилган ателектатик пневмопатияларнинг патогенези ва патоморфологик белгиларини амалий текширувларда аниқланган маълумотлари илмий адабиётлар маълумотлари билан мувофиқлаштирилган. Жумладан, ушбу турдаги патологияларга таъсир ўтказиши мумкин бўлган жиҳатлар, уларни бартараф этиш омиллари ва патологоанатомик текширувларда аниқланган патоморфологик белгилар муҳокама қилинган. Хусусан, мақолада ателектатик пневмопатиялар кузатилиши асосан чақалоқнинг гестацион даври ва тана вазнининг камлигига боғлиқлиги қайд этилган. Шунингдек, гестациянинг 35-ҳафтасигача даврда туғилган чақалоқларни стероид гормонлар билан профилактика қилиниши ателектатик пневмопатиялар кузатилишини 2-2,5 мартага камайтириши таъкидланган.
ателектатик пневмопатия, сурфактант етишмаслиги, пневмопатиялар патогенези, чақалоқлар ўлими, респиратор бузилишлар, гестацион давр, чала туғилиш.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.