Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 21 № 16 (2026) · Саҳифаҳои 98-103
ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ (ЮИК) БИЛАН ХАСТАЛАНГАН ТУРЛИ ЁШЛИ БЕМОРЛАРДА БУЙРАКЛАРИНИНГ МОРФОМЕТРИК КЎРСАТИЧЛАРИ ВА СОЛИШТИРМА ТАХЛИЛИ
Шакиров С.А.
Аннотатсия
миокард инфарктининг ўткир даврида ривожланадиган ўткир ишемик нефропатиянинг морфогенези ёш омилига тўғри пропорционал равишда функционал қайтар хусусиятлардан деструктив-қайтмас жихатга ўтиши аниқланди. Агар 18–44 ёшли беморларда буйрак шикастланиши юзаки (гидропик дистрофия) ва апоптоз устунлиги билан кечса, 75–90 ёшли беморларда (n=19) жараён тотал гломерулосклероз (42.3±3.9%), артериолалар девори қалинлашиши (58.1±0.8 мкм), капиллярлар редукцияси (3.4±0.4%) ва массив некротик нефроз (78.4±5.2%) билан ифодаланувчи склеродеструктив фазада намоён бўлади ва беморлар ўлимида (танотогенезда) асосий етакчи тиббий омил бўлиб хизмат қилади.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.