Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 21 № 16 (2026) · Саҳифаҳои 110-113
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ГИАЛИН МЕМБРАНА КАСАЛЛИГИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Мирзабекова О.А.
Аннотатсия
Ушбу мақола янги туғилган чақалоқлар гиалин мембрана касаллигида ўпка тўқимасида кузатиладиган патоморфологик белгиларнинг таҳлилига бағишланган. Неонатологиянинг асосий муаммоси респиратор дистресс синдром ва унинг морфологик кўриниши сифатида гиалинли мембраналар ҳисобланади. Бу муаммонинг долзарблиги дунёда чала туғилиш ҳолатининг ўсиб боришига боғлиқ. Гиалин мембрана касаллиги яъни респиратор дистресс синдром эрта неонатал даврнинг энг кўп тарқалган касалликларидан бири ҳисобланиб, кўпинча чала туғилиш фонида ривожланади ва морфологик жиҳатдан ўпканинг респиратор бўшлиқлар ички қисмида тасма ёки ҳалқа кўринишида гиалинсимон, зич, эозинофил модда (ГМ) пайдо бўлганлиги билан намоён бўлади. Гиалин мембрана ҳар хил субстратлардан иборатлиги, жумладан плазма оқсиллари, гемоглобин, фибрин, нуклео- ва мукопротеинлардан иборатлиги аниқланади.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.