Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии Ҷилди 21 № 16 (2026) · Саҳифаҳои 114-119
БАЧАДОН МИОМАСИНИ ЭНДОВАСКУЛЯР ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШДА МУЛЬТИПАРАМЕТРИК УЛЬТРАТОВУШ ВИЗУАЛИЗАЦИЯСИ
Юнусова Л.Р., Мустафокулова З.Р.
Аннотатсия
Бачадон миомаси аёллар репродуктив тизимининг энг кенг тарқалган хавфсиз касалликларидан бири бўлиб, беморларнинг ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Бачадон артерияларини эмболизация қилиш симптоматик бачадон миомасини даволашда самарали, кам инвазив ва органни сақлаб қолиш имконини берувчи усул ҳисобланади. Тадқиқот мақсади — бачадон артерияларини эмболизация қилиш самарадорлигини прогнозлашда мультипараметрик ультратовуш текширувининг имкониятларини баҳолаш. Тадқиқотга бачадон миомаси бўлган ва бачадон артерияларини эмболизация қилиш муолажаси ўтказилган 45 нафар бемор аёл киритилди. Даволашдан олдин кулранг шкала режими, рангли ва энергетик допплер картирлаш, спектрал допплерография ҳамда эластографияни ўз ичига олган комплекс ультратовуш текшируви ўтказилди. Миоматоз тугунларнинг морфологик хусусиятлари, ўлчами, жойлашуви, эхогенлиги, шакли, тузилиши, васкуляризация даражаси, резистентлик индекси ва чўққи систолик тезлик кўрсаткичлари, шунингдек, тўқималар қаттиқлигининг миқдорий параметрлари баҳоланди. Бачадон артерияларини эмболизация қилиш самарадорлиги миоматоз тугунларнинг морфологик, гемодинамик ва эластографик хусусиятлари мажмуи билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Олинган натижалар мультипараметрик ультратовуш текширувидан бачадон миомасини комплекс операциядан олдинги баҳолаш ва эндоваскуляр даволаш самарадорлигини индивидуал прогнозлашда фойдаланиш истиқболли эканлигини кўрсатади.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.