Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · Саҳифаҳои 21-24
СИЛАИ РАҲМ – ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ
Аҳмедов, Бурҳониддин
Аннотатсия
Мақолада силаи раҳмнинг луғавий ва истилоҳий маъноси, унинг ризқ ва умрга таъсири, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида баҳс юритилган. Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларга таянган ҳолда, силаи раҳмнинг ижтимоий-ахлоқий аҳамияти очиб берилган. Мақолада силаи раҳмнинг ризқни кенг қилиши, умрни узайтириши, мол-давлатни кўпайтириши каби манфаатлари ҳамда уни узишнинг оқибатлари, унинг қариндошлик ҳуқуқларига оид ҳукмлари баён қилинган. Шунингдек, яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш эмас, балки алоқани узган қариндош билан алоқани тиклаш ҳақиқий силаи раҳм экани ҳақидаги уламоларнинг фикрлари келтирилган. Закот ва садақанинг қариндошларга берилганидаги афзаллиги ҳақида ҳам сўз юритилган.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.